...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқдаги курд миллатининг озодлик ҳақидаги ўйлари пучга чиқди


16:56, 20.11.2017 Олам
 2 331

Бугун Ироқнинг Олий федерал суди курдлар озодлиги бўйича ўтказилган референдумни конституцияга зид деб эълон қилди.

Бугун Ироқнинг Олий федерал суди курдлар озодлиги бўйича ўтказилган референдумни конституцияга зид деб эълон қилди. “Сайлов натижалари ҳеч қандай маънога эга эмас”, деди суд вакили.
 
Эслатиб ўтамиз, 25 сентябрь куни курдларнинг катта қисми Ироқдан ажралиш тарафдори бўлиб сайловда овоз берган эдилар. Бу билан курд миллати Бағдоддаги марказий ҳукуматга, шу билан бирга, шу миллат вакиллари истиқомат қилувчи Туркия ва Эронга қарши чиқди.
 
“Федерал суд Ироқ Курдистони ҳудудидаги конституцияга зид референдумни қайта кўриб чиқишга қарор қилди ва эндиги суд ҳукми қайта муҳокама этилмайди”, деди суднинг матбуот котиби. “Бу қарор референдум натижаларини бекор қилиш билан баробар”, дея қўшимча қилди котиб. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги маълум қилган..
 
6 ноябрь куни суд бирор ҳудуд, ҳусусан, Ироқ Курдистони ҳам мамлакатдан ажралиб чиқишга ҳақли эмас, деб эълон қилган эди.
 
Ироқ федерал суди 25 сентябрь куни Ироқ Курдистонида бўлиб ўтган мустақиллик референдуми ташкилотчилари, бундан ташқари, мухтор вилоятнинг баъзи бир мансабдор шахсларини ҳибсга олишга қаратилган ҳукмни эълон қилган эди.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Курдистон Референдум Ироқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!