...
МЕНЮ
ONLINE TV

Останкино телеминорасини портлатиш ҳақидаги хабар шунчаки ҳазилмиди?


16:50, 20.11.2017 Олам
 2 388

Хабардан сўнг Госдумадаги барча ходимлар эвакуация қилинган эди, лекин...

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Останкино телеминораси шубҳали телефон қўнғироғидан кейин зудлик билан текширилмоқда.
 
Номаълум шахс ушбу телеминора портлатилиши ҳақидаги хабар билан полицияга мурожаат этган ва бунинг натижасида махсус хизматлар ходимларни эвакуация қилмасдан текшириш ишларини бошлаб юборишган эди.
 
Бу хабар шунчаки “ҳазил” қўнғироғи ёки террорчилик ҳаракати эканлиги борасида ҳозирча Россия ОАВ лари расмий хабар беришгани йўқ.
 
Бу шунчаки қўрқитиш бўлиши ҳам мумкинлиги айтилаётган бир пайтда Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари огоҳликка даъват этмоқда.
 
РИА ахборот агентлигининг билдиришича, бир неча кунлар олдин худди шундай телефон хабаридан сўнг Госдумадаги барча ходимлар эвакуация қилинган, лекин ҳеч қандай хавф бўлмаганлиги айтилган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти кортежининг Санкт-Петербургга бориш йўлида 50 дан ортиқ портловчи воситалар ўрнатилганлиги ҳақидаги 60 дан зиёд ёлғон қўнғироқлар қабул қилинганлиги хусусида билдирган маълумотлари асосида хабар эълон қилгандик.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Телефон қўнғироғи Останкино Телеминора 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!