...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳайкал ўрнатилишидаги тарихий хатолар танқид қилинди


16:39, 20.11.2017 Олам
 4 629

Ташкилотчилар ҳайкал остидаги ёзувлар хато эмас, деб таъкидлашмоқда.

Россия Президенти Владимир Путин 2017 йилнинг 18 ноябрь куни Қримда бўлиб, император Александр III нинг хотирасига бағишланган ҳайкалнинг очилиш маросимида қатнашди.
 
Ливадийск боғида бўлиб ўтган тантанали маросимда, шунингдек, Севастополь губернатори, Қрим муфтийси ҳамда Қримдаги ҳарбий билим юрти талабалари ҳам иштирок этишди.
 
Ҳайкал Россия халқ рассоми Андрей Ковалчук томонидан Урал заводида қайта ишланган бронзадан ясалган. Унинг баландлиги 4 метрни ташкил қилади.
 
Унда Александр III қиличга суянган ҳолда ҳарбий либосда гавдаланган.
 
Очилиш маросими ва ҳайкал ҳақида шу куннинг ўзида турли фикрлар айтилди.
 
ОАВ эътиборини тортган маълумотлар эса айримлар томонидан ҳайкал ўрнатилишида йўл қўйилган ўнлаб хатолар бўлди.
 
Ҳайкални кўтариб турувчи пастки қисмида Александр III томонида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз борган.
 
Унда Транссиб темирйўли, Можайск самолётининг яратилиш тарихи, Мосина ўқотар қуроли, Христос қўриқчилари черкови, Третяковск галереяси қурилишлари ҳамда замондош машҳурлар (Федор Достоевский, Лев Толстой, Николай Пржевальский, Петр Чайковский, Дмитрий Менделеев) ҳақида маълумотлар ёзиб қўйилган.
 
“Currenttime” нашрининг хабар беришича, ҳайкалнинг ясалиши ва ўрнатилишга масъул бўлганлар кўплаб хатоларга йўл қўйишган.
 
Масалан, ёзувчи Федор Достоевский Александр III тахтга ўтиришидан 3 ой аввал, яъни 1881 йилнинг январь ойида вафот этган. Третяковск галерияси 1856 йилда ташкил қилинган. Можайск самолёти эса 1870 йилларда ишлаб чиқилган. 
 
Дмитрий Менделеевнинг кимёвий элементлар даврий қонунини қабул қилиниши эса 1869 йилга тўри келган.
 
Бундан ташқари, император томонидан айтилган “Икки иттифоқчилар”, Россия — “армия ва флот” ибораларининг ҳам аниқ исботи йўқ дейишган.
 
Лекин, ташкилотчилар буларни ҳозирча инкор этишмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Александр III Очилиш маросими Ҳайкал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!