Бугун ижтимоий тармоқларда тарқатилган, тахминимизча Бангкок–Тошкент йўналишига тааллуқли ҳодиса эътиборимизни тортди.
Маълумки, Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси дунёдаги нуфузли ҳаво транспорти компаниялардан бири саналади. У ердаги тартиб-интизом, сервис хизмати кундан кунга яхшиланиб, такомиллашиб бормоқда.
Бироқ иш бор жойда хато-камчиликлар бўлганидек, ҳеч бир тарнспорт хизмати кутилмаган техник муаммолардан кафолатли “суғурталанмаган”.
Бугун ижтимоий тармоқларда тарқатилган, тахминимизча Бангкок–Тошкент йўналишига тааллуқли ҳодиса эътиборимизни тортди.
Тарқатилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпаниясининг Таиланддан Тошкентга учган самолёти Бангкок аэропортидан кўтарилиш чоғида фавқулотда ҳодиса, яъни техник носозлик туфайли қайта қўндирилган.
Маълум муддат ҳаво лайнери таъмирланиб, пассажирлар қайта ўз жойларга ўтқазилган. Бироқ яна негадир самолётда навбатдаги носозлик келиб чиққан...
Халқаро аэропортнинг кутиш залига иккинчи бор чиқарилган пассажирлар учинчи бор самолётга ўтиришдан бош тортишган.
Шу тариқа 3 кундан бери 216 нафар йўловчи сарсон, дейилади хабарда...
Мазкур хабарлар нечоғлик ҳақиқий вазиятга яқинлиги бизга қоронғу. Бизни қизиқтирган ягона масала шуки, у ҳам бўлса ўзбекистонлик ва Ўзбекистон меҳмонлари саналадиган пассажирларнинг хавфсизлиги нечоғлик таъминланаётгани...
Мазкур масала юзасидан тегишли ташкилотлардан расмий маълумотлар кутиб қоламиз...
Ишонамизки, йўловчилар хавфсизлигининг таъминланиши — ҳар қандай техник ва кутилмаган ҳолатлардан устун!
Эътиборингизга ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга тааллуқли видеолавҳани ҳавола этамиз.