...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон папарацци можаросига аралашиб қолди


22:16, 04.05.2017 Олам
 3 590

2012 йилда Кейт Миддлтон турмуш ўртоғи билан Провансда дам олаётган вақтда уни папарацци қилишган.

Буюк Британиянинг Қироллик оиласи ўзининг обрўси билан боғлиқ масалаларни доим назорат қилади. Бироқ барибир жанжаллардан қочиб қутула олмайди.
 
2012 йилда Кейт Миддлтон турмуш ўртоғи билан Провансда дам олаётган вақтда уни папарацци (яъни рухсатсиз суратга олишган) қилишган. Кейин бу расмлар француз ОАВда пайдо бўлган эди.
 
Суратда Кембриж герцогиняси шаҳзода Уильям қариндошининг қасрида қуёшда тобланаётгани тасвирланган.
 
Герцог ва герцогиня расмларни ОАВда эълон қилганларни судга берди, бироқ суд жараёни чўзилиб кетди.
 
2 май куни суд мажлисида шаҳзода ва рафиқаси адвокатлари уларнинг талабларини элон қилди. Маънавий зарар учун Кейт ва Уильям нашрдан 1,5 млн евро талаб қилмоқда.
 
Мутаxассисларнинг фикрича, Уильям ва герцогиняда ютиш имконияти кўп. Сабаби Буюк Британия қонунларига кўра, одамларнинг рухсатисиз уларга тегишли жойда суратга олиш тақиқланади.
Сумбула

Теглар:Кейт Миддлтон Шаҳзода Уильям Буюк Британия папарацци 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!