...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британия қироллик оиласининг шахсий фотосуратлари ўғирланди


16:28, 24.09.2016 Олам
 6 805

Ўғирланган суратлар орасида герцогиня ва унинг фарзандларининг оммага намойиш этилмаган шахсий фотосуратлари бўлган.

Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтоннинг синглиси Пиппа Миддлтоннинг iCloud’даги аккаунти ҳакерлар томонидан хужумга учради. Apple компаниясининг маълумотларни сақлаш хизмати ҳисобланган iCloud аккаунтига ҳужум қилган ҳакер смартфондаги 3 мингга яқин фотосуратларни интернет орқали сотувга қўйган.
 
Номаълум ҳакер ўғирлаган фотосуратлари учун 50 минг фунт, яъни тахминан 65 минг АҚШ доллари сўраяпти. Сотувчи бундай турдаги фотосуратларга катта қизиқиш билдирувчи етакчи нашриётлар билан боғланган.
 
Ўғирланган фотосуратлар орасида Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтоннинг ўзи ва оиласи, фарзандлари Жорж ва Шарлоттанинг бир неча суратлари бор. Пиппа Миддлтоннинг ҳаёти давомида турли тадбирларга қатнашган фотосуратлари ҳам асосий ўринни эгаллайди.
 
Айни вақтда Скотланд-Ярдда фотосуратлар ўғирланганлиги ҳақида хабар тарқалган ва суриштирув ишлари бошланган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Буюк Британия Қироллик оиласи Кейт Миддлтон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!