Номаълум шахснинг одамларга қарата ўқ отиши оқибатида 4 киши ҳаётдан кўз юмди.
23 сентябрдан 24 сентябрга ўтар кечаси Вашингтон штатининг Берлингтон шаҳрида жойлашган савдо марказида кўнгилсиз воқеа юз берди.
Маҳаллий телеканалларнинг гувоҳларга таянга ҳолда хабар қилишича, қуролланган номаълум шахс “Cascade Mall” савдо марказига кириб, одамларга қарата ўқ очган. Воқеа оқибатида 4 кишининг вафот этганлиги хабар қилинмоқда. Улар аёл киши эканлиги, шунингдек, яна 2 киши тан жароҳати олганлиги маълум қилинди.
Вашингтон штати полицияси савдо марказига ўрнатилган камера ёзувларини таҳлил қилган ҳолда жиноятчи 20 ёшлар атрофидаги лотин америкалик эканлигини тахмин қилди. Жиноятчи ёлғиз ўзи ҳаракат қилган. Айни вақтда бу иш юзасидан Федерал тергов Бюроси вакиллари ҳам жалб этилди.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, жиноятчи савдо марказидан чиқиб I5 федерал автомагистрали томон ҳаракат қилган. Жиноятчининг видеоёзувлардан олинган фотосурати тарқатилди. Айни вақтда уни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Дурдона Расулова