...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маст ҳолда машина бошқарган аёл ЙТҲга учради


13:37, 24.09.2016 Олам
 15 115

Олма-ота шаҳрида Lexus машинасини “учириб” ҳайдаб кетаётган қиз полиция кўз ўнгида автоҳалокатга учради.

Олма-отада Lexus LX570 автоуловини бошқариб бораётган қиз йўл патруль хизматидан қочиб йўл ёқасидаги ариққа қулаган.
 
Бахтсиз ҳодиса 24 сентябрь тонгида Ремизовка кўчаси Ал-Фаробий проспектида юз берган. Автоуловни бошқариб бораётган қиз рулни ҳиёбон томонга бурган. Воқеага гувоҳ бўлганларнинг айтишича, йўл патруль хизмати ходимлари Lexus автоуловини бошқараётган қизга машинани дарҳол тўхтатишни буюрган, қиз эса тўхташ ўрнига тезликни ошириб, қарама-қарши йўл бўлагини ажратиб турувчи чизиқни кесиб ўтган.
 
Катта тезлик билан қарама-қарши йўлакда ҳаракатланаётган қиз йўл панжараларнинг бештасини бузиб ўтиб, уловни жиловлай олмай йўл четидаги ариққа бориб урилган.
 
Воқеа жойига йўл патруль хизмати ходимлари етиб келиб, қизнинг автоуловдан чиқиб олишига ёрдам беришган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қиз ўта маст ҳолда бўлган ва йўл патруль хизмати ходимларидан уни қўйиб юборишни кўзда ёш билан илтимос қилган.
 
ЙТҲ натижасида ҳайдовчи қизга ҳеч қандай жароҳат етмаган бўлсада, йўл патруль хизмати ходимлари уни дарҳол тиббий кўрикдан ўтказиш учун шифохонага олиб кетишган.
Зуҳра Одилова

Теглар:ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!