...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда жаҳондаги энг баланд тоғли тоннель очилди


13:28, 24.09.2016 Олам
 4 392

2013 йилда қурилиши бошланган бу тоннель тоғ чўққисидаги энг баланд шоссенинг бир қисмидир.

Хитойнинг Цинхай провинциясида дунёдаги энг баланд тоғли автомобиль тоннели қурилди. РИА Новостининг “Синьхуа” агентлигига таяниб хабар беришича, бугун, яъни 24 сентябрь куни Голог-Тибет автоном округида жойлашган тоннель қурилишининг энг сўнгги ишлари якунланган.
 
Тоғдаги туннелнинг энг баланд нуқтаси денгиз сатҳидан 4,8 кмни ташкил қилади. Тоннель ўрта ҳисобда денгиз сатҳидан 4,4 км баландликда жойлашган. Тоғ орасида тоннель қуриш ишлари 2013 йилда бошланган. Бу тоннель 2017 йилда очилиши мўлжалланган узунлиги 419 кмни ташкил этувчи юқори тоғли шоссенинг бир қисми ҳисобланади. 
Дурдона Расулова
 

Теглар:Хитой Тоннель Иқтисод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!