...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олти ёшли болакай Обамага хат ёзди


09:31, 24.09.2016 Олам
 8 547

Болакай кўнглидан чиққан самимий сўзлар бугунги глобал муаммоларга боғлиқ экани инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.

Суриянинг Алеппо шаҳрида шу йилнинг17 август кунидаги ҳаво зарбасидан сўнг жароҳат олган ва ҳодисанинг рамзига айланган 5 ёшли Умран исмли болакайнинг сурати бутун дунё бўйлаб тарқалган эди.
 
Америкалик 6 ёшли Алекс исмли нью-йорклик бола Умранни ўз уйига олиб келишни истаётганини айтиб АҚШ президенти Барак Обамага хат ёзди.
 
Нью-Йорклик Алекс хатида, “Биз унга оила ва у бизга ука бўлади” деб ёзган.
 
Ўз хатини баланд овозда ўқиётган болакайнинг видетасвирини 21 сентябрь куни Обама интернет орқали тарқатган эди. Бу видеотасвирни бир кунда 13 миллион томошабин кўрган.
 
Алекснинг хати
 
Қадрли, президент Обама!
 
Сурияда тез ёрдам машинаси олиб кетган болани эслайсизми? Сиз уни (менинг уйимга) олиб кела оласизми? Йўл четидаги майдонда ёки кўчада биз сизларни байроқлар, гуллар ва шарлар билан кутиб олардик. Биз уни оиламизга қабул қиламиз ва у бизга ука бўлади. Катерина, менинг кичик опам, унга капалаклар ва тиллақўнғизлар тутиб беради. Мактабимизда менинг суриялик дўстим бор, унинг исми Умар ва мен уларни таништириб қўяман. Биз ҳаммамиз бирга ўйнаган бўлардик. Биз уни туғилган кун ва байрамларимизга таклиф қиламиз, у эса бизга бошқа тилни ўргатади. Биз ҳам япониялик ўртоғимиз Аотога ўргатганимиз сингари унга инглиз тилини ўргатамиз.
 
Итимос, худди ўзи сингари меҳрибон бола – Алекс унга ака бўлишини айтинг. Унинг ўйинчоқлари бўлмаса, Катерина ўзининг катта кўк чизиқли ўйинчоқ қуёнини бериб туради. Мен эса мотоциклимни бераман ва уни қандай минишни ўргатаман. Математикада қўшиш ва айиришни машқ қилдираман. У Катеринанинг яшил рангли лаб бўёғини ҳидлаб кўриши мумкин. Опам ҳеч кимга бўёғига тегишга рухсат бермайди.
 
Катта раҳмат! Келишингизни сабрсизлик билан кутаман!
 
Алекс, олти ёш.
 
Обама бу видеони қуйидагича изоҳлайди:
 
“Булар қандай ибодат қилиши, қандай кўриниши, қаердан келганинига қарамай ўзга одамлардан шубҳаланиш, хавфсираш каби туйғуларни билмайдиган олти ёшли болакайнинг сўзларидир. Биз барчамиз Алексга ўхшашимиз лозим. Агар биз ҳам шундай бўлсак дунё қандай кўринишни тасаввур қилиб кўринг. Биз енгадиган азоблар ва сақлаб қоладиган умрларни тасаввур қилинг.
 
Барчамиз Алексдан ўрнак олишимиз керак", дейди ўз изоҳи сўнггида президент.
 
Аввал хабар берганимиздек, АҚШ президенти сифатидаги фаолияти тугаб бораётган Барак Обама Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеяси сессиясида давлат раҳбари сифатида сўнгги бор нутқ сўзлаган эди. Президент ушбу нутқида болакай ёзган хатга ҳам тўхталиб ўтган. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Барак Обама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!