Дональд Трамп Россия билан алоқаси йўқлигини имкон қадар исботлашга ҳаракат қилмоқда.
“Мен Обамага қараганда Россияга нисбатан анча қаттиқ муносабатдаман, шунчаки фактларга қаранг”, деб ёзган Трамп.
Шу куни эртароқ, АҚШ президенти “Fox&friends” телелойиҳасига Twitter’да “Обама маъмуриятининг Россия, Қрим, Сурия ва бошқа кўплаб вазиятларга нисбатан амалга оширган хатолари ҳақида чиройли тўплам тузгани учун” миннатдорлик билдирган.
Ўша дастур эфирида бошловчи Обаманинг Россияга нисбатан сиёсатини муҳокама қилган ҳамда собиқ АҚШ президентини мамлакат сайловларига аралашиши мумкин бўлган чиқишларини намойиш этган.
Бундан ташқари, Дональд Трамп Обамани мамлакат сайловларига Россия аралашувига қарши чора кўрмаганликда айблаган.
“Обама 2016 йил сайловлари ва ундан кейинга қадар президент эди. Хўш, унда нега у россия аралашувига қарши ҳеч нима қилмаган?”, деб ёзган Трамп.