...
МЕНЮ
ONLINE TV

АКТ вазирлигида яна ўзгариш: иккита вазир ўринбосари лавозими тугатилди


10:53, 21.02.2018 Жамият
 2 837

Ҳудудий бошқарма бошлиқлари мақоми бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарларига тенглаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президент Қарори қабул қилинди.
 
Қарор билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари - ахборот-коммуникация технологиялари бўйича маслаҳатчи ҳамда  "Хавфсиз шаҳар" комплексини ташкил қилиш лойиҳасини кенг кўламда ва сифатли амалга оширишга масъул Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимлари бекор қилинди.
 
Вазирлик тизимида 4 та бошқарма – Электрон ҳукуматни ривожлантириш, Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда Ахборот хавфсизлиги бошқармалари ташкил этилди.
 
Ҳудудий бошқарма бошлиқлари мақоми бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар  ҳокимларининг ўринбосарларига тенглаштирилди, дея хабар тарқатди Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси.
 
Эслатиб ўтамиз, 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.
 
Ҳужжатга мувофиқ, 2018 йил 1 июндан давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимларига бериладиган ҳар ойлик устама миқдори ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Фирдавс БЕК

Теглар:АКТ Президент қарор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар