Махфий хизмат Обама ҳам, Клинтон ҳам хавф остида бўлмаганини таъкидлаган.
Кеча, 24 октябрь куни АҚШ Махфий хизмати Хиллари Клинтон ва Барак Обамага юборилган почта жўнатмасида портловчи моддалар аниқланганини маълум қилди.
АҚШ собиқ президенти Барак Обамага бомба унинг Вашингтондаги уйига юборилган. Клинтонга бўлса, Нью-Йорк ташқарисида Чаппакуадаги уйига юборилган.
Махфий хизмат Обама ҳам, Клинтон ҳам хавф остида бўлмаганини таъкидлаган. Шубҳали буюмлар махсус тайёрланган ходимлар томонидан одатий текширув жараёнлари вақтида аниқланган.
Шундан сўнг, аналогик портловчи моддалар бошқа манзилларга ҳам юборилгани маълум бўлган. Хусусан, Колумбия округидаги президент администрациясига юбориладиган почта жўнатмаларини саралаш билан шуғулланувчи ҳарбий базада ҳам бомба аниқланган. Кейинроқ Махфий хизмат бу хабарни тасдиқламаган.
Яна бир жўнатма Нью-Йоркдаги CNN таҳририяти жойлашган “Тайм-Уорнер-Сентр” томон кетаётган жўнатмалар ичида аниқланган. Кейинчалик маълум бўлишича, бу жўнатма CNN’да эксперт сифатида чиқадиган МРБнинг собиқ директори Жон Бреннанга мўлжалланганлиги аниқланган. Бинонинг маълум қисми эвакуация қилинган. Полиция жўнатмада портловчи модда ва оқ кукун бўлганини маълум қилган.
Собиқ президент Барак Обама ва АҚШ президентлигига номзод бўлган Хиллари Клинтонга юборилган жўнатмаларда қўлбола бомбалар бўлгани маълум қилинган. Шундай пакетни душанба куни инвестор ва филантроп Жорж Сорос ҳам қабул қилиб олган.
Шубҳали жўнатмалар Флоридага – демократ-конгрессмен Дэбби Вассерман Шульцга, Сан-Диегога — сенатор Камала Ҳаррис ҳамда San Diego Union-Tribune газетаси таҳририятига, бошқаси Мэрилендга — конгрессмен Максин Уотерсга етиб бораётган чоғда аниқланиб зарарсизлантирилган.
Президент Дональд Трамп вазият ҳақида Федерал разведка бюросининг террорчиликка қарши кураш бўлимига хабар берган. Ҳозирда текширув ишлари бошланган.
АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Twitter’даги саҳифасида “Биз собиқ президент Обама, Клинтон, CNN ва бошқаларга ҳужум уюштиришга уриниш бўйича текширув ўтказамиз”, деб ёзган.
Хиллари Клинтон Флоридадаги чиқишида Махфий хизматга миннатдорлик билдириб, ўзи ва оиласи ҳозирда яхши кайфиятда эканини таъкидлаган.
Барак Обама вакили унга келган бомба ҳақида ҳеч нима демаган.

Суннатилла Абдуллаев