...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп ўзининг ва Клинтоннинг сайловдаги хатосини айтди


10:09, 23.08.2018 Олам
 3 345

Трамп сайловдан кейинги текширувлар ва суриштирувлардан чарчаган чоғи.

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг ягона хатоси нима эканини маълум қилди.
 
“Менинг биргина хатойим муттаҳам Хиллари Клинтон ва демократлар ғолиб бўлиши кутилган сайловда ғолиб бўлганим. Аммо муаммо шундаки, улар бир вақтда бир нечта штатда сайлов кампаниясини олиб бориишни унутганлар”, деган АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
 
Дональд Трамп 2016 йилдаги сайлов натижаларига кўра, рақобатчиси Хиллари Клинтонни ортда қолдириб, АҚШнинг 45-президенти бўлди. Аслини олганда кўпчилик нашр ва таҳлилчилар сайловга оз вақт қолганда Клинтон хонимнинг ғалабасини тахмин қилганди. Аммо ундай бўлмади.
 
Трамп ғалаба қозонгач, АҚШ Конгрессида унинг сайлов кампаниясини текшириш ишлари бошланди. Сенаторлар Трампнинг ғалабасида Россиянинг қўли бор деб ҳисоблай бошладилар.
 
Дональд Трампнинг президентлигига икки тўлаётган бўлса ҳам ҳозирча бу суриштирувлар якунига етмади. Мутахассислар бу иш ортида Россиянинг қўли чиқса, АҚШда “Уоттергейт иши”данда катта можаро чиқишини тахмин қиляптилар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Дональд Трамп АҚШ Хиллари Клинтон сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!