...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Толибон” Россиянинг таклифини қабул қилди


09:52, 23.08.2018 Олам
 10 035

Россия Афғонистон бўйича Москва форматида музокаралар ўтказмоқчи.

Жорий йил 4 сентябрь куни Москва шаҳрида Афғонистон бўйича бўлиб ўтадиган музокараларда “Толибон” ҳаракати вакиллари иштирок этади. Бу ҳақда “Reuters” хабар бемоқда.
 
“Бизнинг етакчиларимиз Россияда ташкил этилаётган музокараларда иштирок этиш таклифини қабул қилди”, деган “Толибон” вакили.
 
Сентябрдаги музокараларда ҳаракатнинг тўрт нафар юқори мартабали қўмондонлари иштирок этади.
 
Аҳамиятлиси шундаки, “Толибон” расмий Москва таклифини Афғонистон ҳукумати музокараларда иштирок этмаслиги маълум бўлгач, қабул қилган.
 
Маълумот учун, Москвада ўтадиган музокараларга 12 давлат таклиф қилинган, шу жумладан, АҚШ ҳам. Аммо АҚШ ва Афғонистон бу музокараларда иштирок этмаслигини маълум қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Толибон Москва музокара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!