ЎзМУ доценти ўқишга киритиб қўйиш учун катта миқдорда пул сўраган.
Ўз мурожаатида фуқаро Г.У. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ишловчи Д.Х. исмли аёл унинг куёвини университет сиртқи бўлимига киритиб қўйишини айтгани ва бунинг эвазига 6 минг АҚШ доллари сўраганини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Д.Х. фуқаро Г.У.дан Олмазор туманида жойлашган “Ҳувайдо” мебеллар дўкони олдида келишилган пулнинг 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ИИВ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Таъкидланишича, Д.Х. ЎзМУнинг Демократик давлат қурилиш назарияси ва амалиёти кафедраси доценти лавозимида ишлаб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.