Номаълум шахс ҳуқуқ-тартибот органларига қўнғироқ қилиб, бомбалар ҳақида айтган.
Маълум бўлишича, қўнғироқ қилинган рақам 1986 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросига тегишли бўлган.
Эркак Дибенко кўчаси 18-уй 1-корпус, Дибенко кўчаси 20-уй ва “Дибенко” метро бекатига бомба қўйилганини айтган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ушбу манзилларда текширув ўтказиб, ҳеч қандай портловчи буюм топмаган. Эвакуация ҳам ўтказилмаган.
Ҳозирда Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш очиш масаласи кўриб чиқиляпти, дейилади манбада.