Икки футболчи Москва марказидаги кафеда икки амалдорни урганди.
Аввалроқ, икки футболчи – Александр Кокорин ва Павел Мамаев Москвадаги кафелардан бирида икки амалдорни калтаклагани ҳақида хабар берган эдик.
Амалдорлар Савдо ва саноат вазирлигининг Автосаноат ва темир йўл техникаси қурилиши департаменти раҳбари Денис Пак ва ФГУП НАМИ бош директори Сергей Гайсин эди.
Мазкур воқеада жабрланган Россия Савдо ва саноат вазирлиги департаменти директори Денис Пакнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди. Таъкидланишича, у бошидан ёпиқ суяк жароҳати олган. Бу ҳақда унинг адвокати маълум қилган.
“Ирқчилик руҳидаги очиқча безорилик юз берди. Негаки, мен ваколатини олган шахс ирқий мотив билан ҳақоратланган. У Кокорин ва Мамевга танбеҳ бергач, боши ва юзига зарба қабул қилиб олган. Мазкур ҳолат юзасидан “Калтаклаш” моддаси билан жиноий иш очилган”, дейди адвокат.
Жанжалдан сўнг Пак ва Гайсин шифохонага олиб борилган. Футболчилар полиция келгунча яширинишга улгурган.

Суннатилла Абдуллаев