Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, педагог 24 йиллик тажрибага эга.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, педагог 24 йиллик тажрибага эга.
Видеода ўқитувчи дарсга ҳалал берган болани “Сендан сўраяпман, сен кимсан? Кимсан ўзи? Ким сенга ўзингни бундай тутишга рухсат берган?”, деб уни ураётганини кўриш мумкин.
Маълумотларга кўра, воқеа шаҳардаги 37-мактабда юз берган. Видеодаги ўқитувчи 24 йиллик тажрибага эга Татьяна Лескова.
Мактаб ўқитувчилари “360” телеканалига ўқитувчи доим яхши ва ҳушмуомала бўлганини, ўқувчида эса психик муаммолар мавжудлигини айтган.
Мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари бошлангани таъкидланган. Аммо қайси ташкилот текширув ўтказаётгани ҳақида маълумот йўқ.