Тайинлов Вазирлар Маҳкамаси қарори билан амалга оширилган.
Бугун, 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновга ўринбосарлар тайинланди.
Қарорга кўра, Шароф Ражаббоев вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи, Ойбек Норинбоев эса вазирнинг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Инновацион ривожланиш вазирлиги илғор хорижий тажриба, жаҳон фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
Суннатилла Абдуллаев