...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буэнос-Айрес 2018. Олимпия ўйинларидаги иккинчи медаль қўлга киритилди


12:28, 09.10.2018 Спорт
 1 872

Мазкур медални терма жамоа ҳисобига дзюдо вакиласи олиб келди.

Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари давом этмоқда.
 
Кеча, 8 октябрь куни ўзбекистонлик дзюдочи қиз Нилуфар Ермагамбетова совриндорлар қаторидан ўрин олди. Нилуфар илк жангида панамалик рақибасини мағлубиятга учратди. Ярим финалда эса мўғулистонлик спортчига имкониятни бой берди. Бронза медали учун кечган жангда эса Ермагамбетова Пуэрто-Рико вакиласи Сеири Колонни мағлуб этди ва совриндорлар қаторидан жой олди.
 
Аввалроқ, таэквондочи Улуғбек Рашидов кумуш медални қўлга киритиб, Ўзбекистон терма жамоамаси ҳисобига биринчи медални олиб келганди.
 
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги медаллари сони иккитага етди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Олимия ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!