...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бунақаси фақат Финляндияда бўлиши мумкин!


21:22, 24.10.2018 Олам
 8 315

Финляндия дунёнинг энг фаровон давлатлари қаторида доим етакчи ўринларни эгаллаб келади.

Октябрь ойида интернетда “Бунақаси фақат Финляндияда бўлиши мумкин!” сарлавҳали хабарлар жуда кўпайди. Бунга мамлакат президенти Суоми Саули Ниинистёнинг одамлар тўла аудиторияда зинада ўтиргани тасвирланган сурат сабаб бўлди.
 
Сурат Турку шаҳридаги китоб ярмаркаси вақтида олинган. Президент турмуш ўртоғи шоира Йенни Хаукионинг чиқишини эшитиш учун келган. Аммо бироз кеч қолган шекилли, унга бўш ўриндиқ топилмаган.
 
Мамлакат раҳбари ўзини йўқотмай, бошқа жойи йўқ тингловчилар билан бирга зинага ўтирган. Адолатли бўлиш учун таъкидлаш керакки, тингловчилардан айримлари ўз ўрнини таклиф қилган аммо у мулойимлик билан рад қилган.


 
“Шунчаки зинада ўтириш жуда қулай. Қачон хоҳласанг, чиқиб кетишинг мумкин. Аммо бу сафар ундай хоҳиш пайдо бўлмади”, деган Финляндия президенти Саули Ниинистё.
 
Таъкидлаш керакки, айнан Ниинистё аввалроқ йиллик ойлик маошини 160 минг евродан 125 минг еврогагча камайтиришларини сўраганди. Негаки унга бу маош кўплик қилган.
 
Аслини олганда Финляндия раҳбарларига камтарлик одат тусига кирган. Гап шундаки, Саули Ниинистё доимий эконом-классда парвоз қилишни ҳуш кўради.


 
Ниинистёдан аввалги президент Тарья Халонен ҳам дўконларда чегирмадаги кийимларни олаётган вақтда одамлар диққатини тортган. Тарья Халонен Финляндия тарихидаги биринчи аёл президент ҳисобланади. У 2000-2012 йилларда давлат раҳбари сифатида фаолият олиб борган.
 
Маълумот учун, Финляндия дунёнинг энг фаровон давлатлари қаторида доим етакчи ўринларни эгаллаб келади. Европа шимолидаги мазкур давлат коррупция даражаси энг паст давлатлар орасида учинчи ўринни банд қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Финляндия Саули Ниинистё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!