...
МЕНЮ
ONLINE TV

Финляндия президенти қайта сайланди


13:25, 29.01.2018 Олам
 1 555

Амалдаги давлат раҳбари ишончли ғалабага эришди.

Кеча, 28 январь куни Финляндияда бўлиб ўтган президентлик сайловида амалдаги давлат раҳбари Саули Ниинистё қайта сайланди.
 
Ҳисоблаш натижаларига кўра, овоз берган 98,3 фоиз сайловчидан 62,7 фоизи унга овоз берган. Қонун бўйича 50 фоиздан кўп оваз тўплаган номзод сайланган ҳисобланади.
 
Агарда Ниинистё камроқ овоз тўплаганда, 11 февраль куни иккинчи овоз бериш тури бошланарди, унинг рақиби бўлиб “Яшиллар” партиясидан 12,3 фоиз овоз тўплаган Пекка Хаависто майдонга чиқарди. Қолган номзодлар 1,5 фоиздан 6,9 фоизгача овоз тўплашган. Жами саккиз номзод номи қўйилган.
 
Сайловларда 69,9 фоиз сайловчи иштирок этган.
 
Маълумот учун, аввалги сайловлар 2012 йилда бўлган, иккинчи тур овоз беришда 68,9 фоиз сайловчи иштирок этган.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Финляндия Президентлик сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!