...
МЕНЮ
ONLINE TV

Горбачёв Путиннинг қарорига муносабат билдирди


12:33, 07.12.2017 Олам
 6 941

Бизда ҳозир шундай даврки, Россияда ҳозир “шошмаслик керак” шиори бўлиши лозим дейди, Горбачёв.

Владимир Путиннинг Президент сайловида ўз номзодини қўйиши ҳақидаги хабар тарқалгандан сўнг, бу кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Жумладан, собиқ СССРнинг биринчи президенти 86 ёшли Михаил Сергеевич Горбачёв амалдаги Россия Президенти Владимир Путиннинг навбатдаги президентлик сайловида ҳам ўз номзодини илгари суриши ҳақидаги сўзларига ўз муносабатини билдирди.

Россиядаги интернет нашрлари хабарига кўра, Горбачёв Путин бу  —сардор, “у халқнинг қўллаб-қувватлашига арзийдиган инсон”, буни алоҳида эътиборга олишингизни сўрайман, деди.
Бизда ҳозир шундай даврки, Россияда ҳозир “шошмаслик керак” шиори бўлиши лозим деб қўшимча қилди, Горбачёв.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 декабрь куни Нижний Новгород шаҳрида, ГАЗ автомобил заводи ишчилари билан бўлган учрашувда Владимир Путин Россияда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловида ўз номзодини қўйиш тўғрисидаги қарорини эълон қилган эди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Михаил Горбачёв Владимир Путин Президентлик сайлови Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!