...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мишел Обама ва қатор юлдузлар Бейонсе образида намоён бўлди


11:31, 08.09.2017 Шоу-бизнес
 3 621

Улар Бейонсенинг Formation клипидаги образини гавдалантирар эканлар, қора кўйлакда, ўрилган сочлар ва катта шляпа кўринишида суратга тушишди.

Яқинда хонанда Бейонсе ўзининг таваллуд айёмини нишонлаган эди. Ушбу муносабат билан бир қатор юлдузлар туғилган кун муносабати билан ташкил этилган фотосессияда иштирок этишди.
 
Мазкур фотосессияда улар хонанда образида намоён бўлишди. Улар орасида АҚШнинг собиқ биринчи ледиси Мишель Обама, теннисчи Серена Уильямс, хонанда Келли Роуленд ҳам бор...
 
Улар Бейонсенинг Formation клипидаги образини гавдалантирар эканлар, қора кўйлакда, ўрилган сочлар ва катта шляпа кўринишида суратга тушишди.


 
Суратларга  “Туғилган кунинг билан, Бейонсе! Оиланг ва дўстларинг номидан” деб ёзиб қўйилди. Таваллуд айёми ва фотосессия жараёнида улар барчани Хьюстон штатидаги бўрондан зарар кўрганларга ёрдам пули беришга чақирдилар.
 
Маълум бўлишича, Мишел Обама ва Бейонсе анча йиллардан бери бир-бирларини яхши танишади ва дўстлашиб келишади.
 
2009 йилда хонанда Барак Обаманинг инаугурация маросимида иштирок этган, 2013 йилда бўлиб ўтган инагурация маросимида эса АҚШ мадҳиясини куйлаган эди.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Мишель Обама Бейонсе Барак Обама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!