Биринчи бор “Нима? Қаерда? Қачон?” билимдонлар телекўрсатуви эфирга узатилди.
#Бугун лойиҳасининг энг қизиқарли маълумотлари, сиз билган ва билмаган фактлари билан танишинг.
Байрамлар
АҚШ — Соҳил хавфсизлиги куни.
Украина — Давлат полицияси куни.
Воқеалар
1662 йил — Москвада мис исёни бўлиб ўтди.
1777 йил — Лондонда Европа бўйича илк марта цирк намойиши бўлиб ўтди.
1789 йил — Франция миллий ассамлеяси зодагон ва руҳонийларнинг мулкий имтиёзларини бекор қилди.
1879 йил — Эльзас ва Лотарингия Германия ҳудуди деб эълон қилинди.
1888 йил — Томск университети очилди.
1892 йил — Владимир Ульянов (бўлажак Ленин) суд ишлари олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритди.
1914 йил — Буюк Британия Германияга қарши уруш эълон қилди.
1975 йил — Биринчи бор “Нима? Қаерда? Қачон?” билимдонлар телекўрсатуви эфирга узатилди.
1984 йил — Юқори Вольтадаги Африка давлати ўз номини Буркина–Фасога ўзгартирди.
1993 йил — Тошкентда “Туркистон” саройининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
2002 йил — Афғонистоннинг собиқ подшоҳи 29 йил аввал тарк этган саройига қайтиб келди.
Туғилганлар
1755 йил — Никола Жак Конте, француз рассоми ва олими.
1900 йил — Елизавета Боуз-Лайон, Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг онаси.
1901 йил — Луи Армстрон, жаз мусиқачиси, бастакор.
1910 йил — Уильям Шуман, америкалик бастакор.
1955 йил — Билли Боб Торнтон, актёр.
1961 йил — Барак Обама, АҚШнинг 44 чи президенти.
1981 йил — Эбигейл Спенсер, америкалик киноактриса.
Вафот этганлар
1875 йил — Ханс Кристиан Андерсен, ёзувчи, шоир.
1977 йил — Эрнст Блох, немис файласуфи.
2006 йил — Жон Тильден Локк, америкалик пианиночи, “Spirit” ва “Nazareth” рок-гуруҳи аъзоси.
2007 йил — Ли Хезлвуд, америкалик хонанда, мусиқачи, продюсер.
Қизиқарли фактлар
16 асрда Хитойда ўз жонига қасд қилишнинг энг кўп тарқалган усули — кўп миқдорда ош тузи ейиш билан боғлиқ бўлган.
Кичик чаёнларнинг заҳари катталариникига нисбатан кучлироқ бўлади.
Дунёда энг кўп ишлатиладиган металлар: темир, алюминий ва мис.
Гавайиороллари ҳар йили Япония қирғоқлари томонга 10 сантиметр силжийди.
Тахминларга кўра, “жирафа» сўзи арабча “зарафа”дан олиган бўлиб, “ясанган” деган маънони билдиради.