Терма жамоа Россияга 24 август куни учиб кетишни режалаштирган.
Ўқув-машғулот йиғини Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтади. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси йиғин доирасида Россиянинг “Виз-Синара” ва “Зик-Урфу” жамоаларига қарши назорат ўйинлари ўтказади.
Назорат ўйинлари
25.08.2017
”Виз-Синара” - Ўзбекистон
26.08.2017
”Виз-Синара” - Ўзбекистон
29.08.2017
”Зик-Урфу” - Ўзбекистон
30.08.2017
”Зик-Урфу” – Ўзбекистон
Бўлажак йиғин Ўзбекистон футзал термаси учун Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Осиё ўйинлари ва футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Маълумот учун, Ашхободдаги Осиё ўйинлари шу йилнинг 17–27 сентябрь кунлари ўтказилади.