...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ҳаво флоти куни нишонланди


18:51, 21.08.2017 Жамият
 2 033

Август ойининг учинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикасида Ҳаво флоти куни.

Ўзбекистонда ҳар йили август ойининг учинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси Ҳаво флоти куни сифатида нишонланади.
 
Шундай байрам 20 август куни Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан нишонланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Ҳарбийлар ушбу кунни Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ва Ҳарбий-ҳаво кучлари қўшинларининг байрами деб ҳам ҳисоблайдилар.
 
Ушбу кун муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ва мудофаа вазири ўринбосари буйруғига асосан, Қуролли Кучларнинг бир гуруҳ ҳарбийлари аъло хизматлари учун мукофотланди.
 
Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли санъаткорлари, таниқли эстрада хонандалари иштирокидаги концерт тадбирга байрамона кайфият бағишлади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Мудофаа вазирлиги Ҳарбий ҳаво кучлари Ҳаво флоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар