...
МЕНЮ
ONLINE TV

Адлия вазири ўринбосари янги тузилган агентликка директор бўлди


11:20, 15.01.2019 Жамият
 2 371

2001 йил Тошкент давлат юридик институтини (бакалавр), 2006 йил Тошкент давлат юридик институтини (магистратура) тамомлаган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Давлат активларини бошқариш агентлиги ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Янги тузилган агентликка Нодир Савриддинович Жўраев директор этиб тайинланди.
 
Нодир Жўраев 1981 йил 6 январда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.
 
2001 йил Тошкент давлат юридик институтини (бакалавр), 2006 йил Тошкент давлат юридик институтини (магистратура) тамомлаган.
 
Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқарманинг бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
  • 2003–2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармасининг бўлим бошлиғи;
  • 2006–2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш марказининг етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи;
  • 2007–2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг бошлиғи;
  • 2008-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармасининг бошлиғи; 2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказининг директори;
  • 2016-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 августдаги Фармонига асосан Нодир Жўраев “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.
 
У Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 19 апрелда имзолаган қарори билан Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Теглар:Нодир Жўраев Давлат активларини бошқариш агентлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар