Аёллар Батумидаги меҳмонхонада ҳужумга учраган.
Туркия фуқароси Грузиянинг Батуми шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлни ўлдиришда гумонланяпти. Бу ҳақда Грузия ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Жиноят бугун, 24 ноябрь куни кечаси Батуми марказидаги меҳмонхонада содир бўлган. Тергов маълумотига кўра, 57 ёшли гумонланувчи рашк сабаб 38 ва 31 ёшли ўзбекистонлик аёлларга совуқ қурол – пичоқ билан ҳужум қилган.
Аёлларнинг кичиги тез ёрдам хизмати ходимлари етиб келгунча ҳалок бўлган. Ёши каттаси Батумидаги шифохоналардан бирига ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи барқарор.
Айбланувчи жиноят жойида ҳибсга олинган. “Қасддан одам ўлдириш” моддаси билан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти. Эркак етти йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Суннатилла Абдуллаев