Фуқаролик паспортини топшириш маросими ташкил этилди.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, улардан 43 нафари Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар экани айтилмоқда.
Кеча, 13 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси раҳбарлари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган 43 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини тантанали равишда топшириш маросими ўтказилган эди.