...
МЕНЮ
ONLINE TV

Болгария президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади


09:19, 14.09.2017 Жамият
 2 239

Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлди.

Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан икки давлат раҳбарлари ўзаро табрик хати алмашди.
 
ТИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Болгария президенти Румен Радев ўз қутловида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни ушбу сана билан табриклаб, мамлакатлар ўртасида олий ва юқори даражадаги сиёсий мулоқот, ўзаро манфаатли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик юксак эътирофга муносиб эканлигини таъкидлаган.
 
Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда давлатлараро амалий мулоқотни мустаҳкамлаш бўйича Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган саъй-ҳаракатларни Болгария ҳурмат қилишини билдирган.
 
Шавкат Мирзиёев ўз табригида Болгария Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олгани ҳамда давлат суверенитетини қатъий қўллаб-қувватлаганини юксак қадрлашини билдириб ўтган.
 
Маълумот учун, Болгария Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги муносабатлар Европа Иттифоқи доирасида ривожланмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Болгария Дипломатик алоқалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар