...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухоролик Олимпиада чемпионларига автомобиль совға қилинди


17:36, 03.01.2019 Спорт
 4 340

Параосиё ўйинлари совриндорлари ҳам мукофотланган.

Шу кунларда Бухоро шаҳрида Параосиё ва ўсмирлар Олимпия ўйинларида совриндор бўлган бухоролик спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ва вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳам иштирок этди.
 
Тадбир давомида III ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинларида олтин медалга эга чиққан спортчилар – Абдумалик Халаков (бокс) ва Умиджон Жалолов (эркин кураш) Spark автомобиллари билан тақдирланишди.


 
Шунингдек, уларнинг мураббийлари, қолаверса Параосиё ўйинлари совриндорлари Феруз Саидов, Ширин Шарипов, Шариф Халилов, Шерзод Намозов, Шуҳрат Бобоев ва Муҳаммад Риҳсимов каби спортчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Олимпия ўйинлари Бухоро вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!