...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия қирувчи самолётларни АҚШдан олмайди


20:22, 19.06.2018 Олам
 4 318

АҚШ Сенати қарорида Туркиянинг бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқаришда иштирок этиши тақиқланган.

АҚШ Сенати Туркияни F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш дастурида иштирок этишини тақиқлади.
 
Расмий Анқара АҚШ Сенатининг тақиқловчи қарорига нисбатан муқобил топишини маълум қилди.
 
“Бу вазиятнинг омадсиз ривожланиши. Аммо Туркия муқобилсиз қолмайди. АҚШ Сенатининг бу ҳаракати ачинарли ва стратегик шерикчиликка мос келмайди”. дейди Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим.
 
Маълумот учун, АҚШ Сенати 2019 йил учун мудофаа бюджетини қабул қилди. Дастурда Туркиянинг бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқаришда иштирок этиши тақиқланган. Бунинг сабаби сифатида туркларнинг Россиянинг С-400 зенит-ракета комплексларини сотиб олиши ва Эндрю Брансон исмли Америка фуқаросининг ушлаб туриши кўрсатилмоқда.
 
Туркиянинг F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқаришда ҳиссаси 11 миллиард доллар бўлиши керак эди. Расмий Анқара 800 миллион долларни лойиҳага киритишга улгурган. Қўшган ҳиссаси эвазига АҚШ Туркияга 100 та қирувчи самолёт етказиб беришига келишилган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Туркия F-35 қирувчи самолёти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!