...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германияда зерикарли ўйин: “Бавария” гол урмасдан ярим финалга чиқди


09:25, 12.04.2018 Спорт
 1 807

Мезбонлар икки ўйин натижасига кўра мусобақа ярим финалига йўл олди.

Европа Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Бавария” – “Севилья” учрашуви якунига етди.
 
Мюнхенда бўлиб ўтган ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Биринчи бўлим тўлалигича мезбонлар устунлигида ўтди ва уларда ҳисобни очиш учун бир нечта қулай вазиятлар бўлди. Бироқ танаффусгача дарвозалар дахлсиз қолди.
 
Иккинчи бўлимда ҳам худди шу ҳолат қайтарилди ва томошабинлар гол кўришмади.
 
Шу тариқа, мезбонлар икки ўйин натижасига кўра мусобақа ярим финалига йўл олди.
 
ЕЧЛ, Чорак финал.
“Бавария” – “Севилья” 0:0.
 
“Бавария”: Ульрайх, Хуммельс, Боатенг, Рафинья (Зюле, 87), Мартинес, Роббен, Киммих, Хамес, Рибери (Алькантара, 71), Левандовски (Вагнер, 77), Мюллер.
 
“Севилья”: Сория, Лангле, Меркадо, Эскудеро, Навас, Банега, Нзонзи, Васкес (Нолито, 81), Сарабия (Сандро Рамирес, 70), Корреа, Бен-Йеддер (Муриэль, 65).
 
Огоҳлантиришлар: Меркадо (2), Нзонзи (11), Банега (81), Вагнер (90).
 
Четлатиш: Корреа (90).
 
Илк ўйин: 2:1.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бавария Севилья 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!