...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бундеслига: “Бавария” тўхтатилди


11:50, 29.09.2018 Спорт
 1 550

Жамоа Берлинда мағлубиятга учради

Кеча, 28 сентябрь куни Бундеслиганинг 6-тур ўйинлари бошланди. Кеча фақатгина битта ўйин бўлиб ўтди ва унда кутилмаган натижа қайд этилди.
 
Амалдаги чемпион “Бавария” “Герта” майдонига сафар уюштириб, биринчи бўлимда ўтказиб юборилган икки гол ҳисобига мағлубиятга учради. Бу мюнхенликларнинг мавсумдаги илк мағлубияти бўлди.
 
Учрашув мюнхенликларни ҳужуми билан бошланди. Бироқ, 23-дақиқада Ибишевич пенальтидан ҳисобни очди, биринчи бўлимнинг охирларида Дуда ўйиндаги иккинчи голни киритди. Иккинчи бўлимда эса ҳисоб ўзгармади.
 
Германия чемпионати
 
6-тур
 
“Герта”– Бавария 2:0 (2:0, 0:0)
 
Голлар: 1:0 – 23, пенальти Ибишевич, 2:0 – 44 Дуда.
 
“Герта”– Крафт, Лазаро, Штарк, Рекик, Миттельштедт, Шелбред, Майер, Калу (Лекки, 71), Дуда, Дилросун (Ястшембски, 90), Ибишевич (Зельке, 53).
 
“Бавария” – Нойер, Киммих, Зюле, Боатенг, Алаба, Алькантара, Роббен (Мюллер, 52), Хамес (Вагнер, 72), Саншеш (Гнабри, 63), Рибери, Левандовски.
 
Бугун ва эртага турнинг қолган ўйинлари бўлиб ўтади (Ўйинларнинг бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган).
 
29 сентябрь
 
18:30. “Шальке” – “Майнц”
18:30. “Хоффенхайм” – “РБ Лейпциг”
18:30. “Штутгарт” – “Вердер”
18:30. “Вольфсбург” – “Боруссия М”
18:30. “Нюрнберг” – “Фортуна”
21:30. “Байер” – “Боруссия Д”
 
30 сентябрь
 
18:30. “Айнтрахт Ф” – “Ганновер”
21:00. “Аугсбург” – “Фрайбург”
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Бундеслига Бавария Герта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!