...
МЕНЮ
ONLINE TV

Японияга кучли тайфун яқинлашмоқда


11:58, 29.09.2018 Олам
 2 282

Аҳоли эвакуация қилинмоқда. 380 дан ортиқ ҳаво рейслари бекор қилинди.

Бугун, 29 сентябрь куни Япония жанубига кучли тўфон яқинлашаётгани ҳақида хабар берилди. Бўрон ва шамол шиддати кучли бўлгани сабабли, бир нечта шаҳарларда рейслар тўхтатилган ва электр узиб қўйилган.
 
2-даражали хавф эълон қилинди. Аҳоли эвакуация қилинмоқда. 380 дан ортиқ ҳаво рейслари бекор қилинган. “Трами” деб номланаётган тайфун тезлиги соатига 216 км гача чиқиш эҳтимоли бор.
 
Аввалроқ, ой бошида Японияга сўнгги 25 йилликдаги энг кучли довул ёпирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Япония Тўфон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!