...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистондаги йирик ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди


11:36, 29.09.2018 Олам
 2 872

Ёнғинни ўчириш учун 19 нафар ўт ўчирувчи ва 5 та махсус техника жалб қилинган.

Бугун, 29 сентябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги яшаш учун фойдаланилган контейнерларда йирик ёнғин чиқди. Натижада бир киши ҳалок бўлди. Унинг ўзбекистонлик экани айтиляпти.
 
Ёнғин Алаш кўчасида келиб чиққан. Соат 2:52 да бошланган ёнғин соат 5:04 да бартараф этилган. Ёнғинда чиқиндини қайта ишловчи завод ишчилари яшаган контейнерлар ёнган. Жами зарар кўрган майдон 150 квадрат метрга тенг бўлган.
 
Ёнғинни ўчириш учун 19 нафар ўт ўчирувчи ва 5 та махсус техника жалб қилинган.
 
Воқеа жойидан топилган жасад 1990 йил туғилган Ўзбекистон фуқаросига тегишли экани аниқланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!