...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа лигасининг рекордчи мураббийи ким?


10:49, 21.09.2018 Спорт
 1 970

Унаи Эмери Европа лигасида рекорд ўрнатди

Хабарингиз бор, “Арсенал” жамоаси Европа лигасининг илк турида Украинанинг “Ворскла” жамоасини мағлубиятга учратган эди.
 
Бу ғалаба клуб мураббийи Унаи Эмери учун ушбу мусобақадаги 32-ғалаба бўлди. Бундай кўрсаткич ҳали ҳеч бир мураббий томонидан қайд этилмаган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, Эмери бундан олдин “Севилья” жамоаси билан 2013-2016 йилларда қатнашиб, уч марта турнир ғолиби бўлган эди. Шу давр мобайнида испаниялик мутахассис 31 ғалабани расмийлаштириб қўйган эди.

46 ёшли мураббий, 2016-2018 йиллар мобайнида ПСЖ жамоасини бошқарган ҳамда ёзда “Арсенал” жамоасига афсонавий Арсен Венгернинг вориси сифатида таклиф этилган эди.

Маълумот учун, Эмери “Спартак” (Москва) ва “Валенсия” клубларида ҳам ишлаган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Европа лигаси Унаи Эмери Арсенал Севилья 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!