Маҳаллий полиция воқеа юзасидан расмий баёнет берганича йўқ.
Кеча, 20 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк штати Сиракьюс шаҳрида отишма содир бўлди. Бунинг натижасида етти киши жароҳатлангани тахмин қилинмоқда.
Отишма маҳаллий вақт билан соат 21:00 дан кейин содир бўлган. Полиция отишма натижасида жароҳатланганлар сони ва уларнинг ҳолати ҳақида маьлумот бергани йўқ.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, энг камида 10 та ўқ овози эшитилган. Ярадорларни тез тиббий ёрдам машинаси олиб кетган.
Шаҳар мери бу отишма ҳеч қандай терактга алоқадор эмаслигини айтиб ўтди.

Шаҳруллохон Лутфиллохонов