...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов ШҲТга аъзо давлатлар вакиллари билан учрашди


09:49, 22.06.2016 Жамият
 2 797

Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлайдиган ШҲТ Саммитига тайёргарлик билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.

2016 йилнинг 21 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг мажлисида иштирок этаётган Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг мухтор вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Учрашув давомида 23 июнда Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлайдиган ШҲТ Саммитига тайёргарлик билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.
 
Вазир ўз нутқида 2015 йилнинг июьн ойидан буён Ўзбекистоннинг ШҲТда раислиги давридаги конструктив ва самарали фаолиятлари учун миллий координаторларга ва мажлиснинг барча иштирокчиларига миннатдорчилик билдирар экан ташкилот ва унинг барча институтлари фаолиятида Миллий координаторлар кенгашининг муҳим роль ўйнашини таъкидлади.

Теглар:Абдулазиз Камилов ШҲТ ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар