...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жума куни бизни қандай об-ҳаво кутиб турибди?


20:01, 06.12.2018 Бу қизиқ
 4 814

Эртага кўпгина ҳудудларда 12-17 м/с тезликдаги шамол туради.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 7 декабръ куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +1...+3, кундузи +13...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи +7...+12 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даража бўлади. Ҳаво бироз булутли бўлиб,  шамол тезлиги 12-17 м/сга етади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +13...+18 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етади. Ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +5...+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сни ташкил этади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -5...0, кундузи эса +7...+12 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!