...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп АҚШ Ҳукумати иш фаолиятини тиклаши учун шарт қўйди


16:44, 26.12.2018 Олам
 2 676

Президентнинг талаби Демократларга қаратилган.

Кеча, 25 ноябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Демократлар Конгрессда Мексика билан чегарада девор қурилишига пул ажратишни маъқулламаса мамлакат федерал ҳукумати иш фаолиятини қайта тикламаслигини таъкидлади. Бу ҳақда Трамп журналистлар билан учрашувда маълум қилган.
 
“Мен сизларга ҳукумат қачон иш бошлашини айта олмайман. Бизда девор, Демократлар табири билан айтганча панжара бўлмагунча, у (ҳукумат) иш фаолиятини қайта тикламаслигини айта оламан. Мен буни улар (демократлар) хоҳлаганидек атайман, аммо битта нарса. Мамлакатга кириб келаётган одамлар ва наркотиклар учун тўсиқ”, деган Трамп.
 
АҚШ президенти агар девор бўлмаса Ҳукумат иш бошламаслигини таъкидлаган.
 
АҚШ парламенти ҳануз 2019 йил молия бюджетини қабул қила олмади. Унинг муҳокамаси жорий йил 1 октябрь куни бошланганди. Бюджет 21 декабрь куни тасдиқланиши керак эди. Бироқ Конгресснинг ҳар икки палатаси федерал идораларни вақтинча молиялаштириш учун ҳеч қандай муросага кела олмади. Ҳозирда АҚШ ҳукуматининг тўртдан бири – Давлат департаменит, Молия, Савдо ва Ички ишлар вазирликлари молиялаштирилмай қолган. Конгресс аввалро қолган давлат муассасалари учун 2019 йил сентябргача маблағ ажратишга улгурганди.
 
Маълумот учун, Трампнинг Мексика билан чегарада девор қуриш лойиҳаси қиймати 5,7 млрд долларга тенг. Конгресс қуйи палатаси девор қурилишини вақтинча молиялаштириш бўйича ўз таклифини билдирганди ҳам. Бироқ Сенатдаги демократлар йирик ҳажмдаги маблағ талаб этиладиган ҳар қандай резолюцияни тўхтатиб қўйиш учун етарли овозга эга эканликларини билдиргач, юқори палатада қарашлар тарқоқлашиб, овоз бериш ўтказилмади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Дональд Трамп АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!