...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Андижонда “самосуд” қилинган аёл ўзини сойга ташлади


14:49, 17.08.2018 Жамият
 11 314

Видеода калтакланган катта ёшли аёлнинг қочиш учун ўзини сойга ташлаб, оқиб кетганини кўриш мумкин.

Интернетда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ўғрилик қилиб қўлга тушган аёлнинг оломон томонидан “самосуд” қилиниши тасвирланган видео тарқалди. Унда калтакланган катта ёшли аёлнинг қочиш учун ўзини сойга ташлаб, оқиб кетганини кўриш мумкин.
 
Мазкур ҳолатга Халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати Нуриддин Зайниддинов ўз муносабатини билдирган.
 
“Ижтимоий тармоқларда бугун тарқалган, яъни “бозорчи”лар томонидан Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ўғриликда гумонланиб, оломон томонидан “самосуд” қилинаётган катта ёшли аёл қочиш учун ўзини сойга ташлаб, оқиб кетгани акс этган видео тарқалди.
 
Бу видеода ўғриликда гумонланган аёл оломон томонидан калтакланган.
 
Айрим инсонлар борган сари, илмсизлик ва дунёқарашининг торлигидан тубанлашиб бормоқда. Ақли расо инсон ҳазм қилолмайдиган ишлар бўлмоқда.
 
Олдин таъкидлаганимдек, ким бўлишидан қатъи назар бундай ҳолатга йўл қўйилиши мумкин эмас! Ҳеч қачон!
 
Жамият, у қандай жамият бўлмасин, у албатта қонун-қоида асосида, тартиб-интизом билан яшашни истайди, шундагина миллат, халқ бирлиги, тотувлигига эришилади.
 
Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши шарт”, деган депутат Нуриддин Зайниддинов.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Андижон Шаҳрихон самосуд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар