...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Миллион” концертида Зойир Мирзаев билан боғлиқ Оққўрғон воқеасига тўхталиб ўтди


15:16, 30.10.2018 Жамият
 33 705

Бемор қабул қилгунга қадар тўпланадиган ҳужжатлар, сарсонгарчилик, тўлдириладиган маълумотномалар ва уқувсиз ходимлар ҳақида сўз боради театрлаштирилган чиқишларда.

Шу кунларда “Истиқлол” санъат саройида “Миллион” жамоасининг навбатдаги концерт дастури бўлиб ўтмоқда. 22 октябрь куни бошланган концертга 31 октябрь куни якун ясалади.
 
Ижтимоий мавзуларга қўл уришдан, коррупция, жамият ва давлат идораларидаги хато ва камчиликларни ҳазил йўли билан танқид қилиб чиқишга одатланган “Миллион”чиларнинг бу галги концертида ҳокимлар ва айрим мансабдорлар нишонга олинди.
 
Тошкент шаҳридаги уйлар ва бинолар “қирғини”, одамларнинг яшаш жойлари ярим кечаси бузиб ташланаётгани жамоа эътибор марказида бўлди. Ҳазиллардан бирида айтилишича, 15 йиллаб қурилган уйлар, уч соатга бормай бузиб ташланяпти.
 
Қолаверса, ҳокимлар томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, одамларнинг дардига қулоқ солмаслик, уларнинг фикри билан қизиқмаслик каби иллатлар ҳам концертда танқидга олинган. Кечагина асфальтланган кўчаларнинг бугун қувур ёрилгани учун қайта кавланиши, йўлларга ўрнатилган тўсиқлар сабабсиз олиб ташланиши, кўп ўтмай яна тўсиб қўйилиши каби тушунарсиз ва доимий саволларга сабаб бўлиб келадиган ҳолатлар “Миллион”нинг чиқишларидан ҳам четда қолмаган.


 
Жамоа соғлиқни сақлаш тизими, хусусан, шифохоналарда беморларни қабул қилиш жараёнини ҳам боплаб чангини чиқарган. Бемор қабул қилгунга қадар тўпланадиган ҳужжатлар, сарсонгарчилик, тўлдириладиган маълумотномалар ва уқувсиз ходимлар ҳақида сўз боради театрлаштирилган чиқишларда.
 
“Миллион”нинг кеча, 29 октябрь куни тақдим этган концерт дастурида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаевнинг лавозимидан озод этилиши масаласи, Оққўрғонда рўй берган воқеа ҳам ўрин олган. Ҳазиллардан бирида мансабдорнинг қўл остидаги ходимларни сув тўла ариққа тушиб туришга буюриши тасвирланган.
 
Концерт сўнггида жамоа сардори Даврон Кабулов Ўзбекистондаги кўзга кўринган интернет-нашрлардан пичоқбозлик, жиноятлар ҳақидаги хабарларни камроқ эълон қилишларини, бундай маълумотлар ўсиб келаётган авлод тарбиясига салбий таъсир кўрсатишини айтган. 

Теглар:Зойир Мирзаев Миллион жамоаси Даврон Кабулов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар