Қисқа муддатда кўп миқдорда молиявий йўқотишга учраш бўйича рекорд янгиланди.
“Bloomberg” агентлиги маълумотларига кўра, шу тариқа мултимиллиардерлар орасида бундай қисқа муддатда катта миқдорда молиявий йўқотишга учраш бўйича рекорд ўрнатилган.
Аввалги рекорд ҳам шу йили қайд этилган. Июль ойида Facebook асосчиси Марк Цукерберг компанияси акциялари нархининг 20 фоизга пасайиши натижасида миллиардер 16,5 млрд йўқотганди.
Безос ҳам компанияси акцияларининг арзонлашгани ҳисобига “камбағаллашган”. Amazon қимматли қоғозлари 26 октябрь куни 7,8 фоизга, 29 октябрь куни 6,3 фоизга арзонлаган.
Ҳозирда Жефф Безоснинг бойлиги 128,1 млрд долларга баҳоланяпти. Ўтган ой бошида бу кўрсаткич 167,7 млрд долларга тенг эди.
Маълумотларга кўра, Microsoft асосчиси Билл Гейтс 29 октябрь куни компанияси акциялари арзонлагани ҳисобига 558,3 млрд доллар йўқотган ва энди унинг бойлиги 92,8 млрд долларга баҳоланяпти.