Дўконга кирган харидор ўзига керакли маҳсулотни олади ва махсус пакетларга жойлаб, супермаркетдан чиқиб кетаверади.
22 январда Сиэтлда иш бошлаган дўконда на сотувчилар ва на кассирлар бор. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
Харидор дўконга киришдан аввал смартфонининг штрих-код суратини эшик олдига ўрнатилган турникетни эслатувчи ускунанинг экранига туширади. Смартфонига эса Amazon Go дастурини жойлаштириш талаб этилади. Шу тариқа дўконга кирган харидор ўзига керакли маҳсулотни олади ва махсус пакетларга жойлаб, супермаркетдан чиқиб кетаверади.
Дўконнинг ҳар бир бўлимига кузатув камералари жойлаштирилган ва жавондаги ҳар бир маҳсулотни қайси харидор олганлигини қайд этиб боради.
Харидор дўкондан чиқиши олдидан автоматик тизим ҳисоб-китоб қилиб, истеъмолчига чекни жўнатади.