
Сайловга қадар Ироқ президентлиги учун кўпроқ кайси номзод овоз олиши муҳокама қилинмоқда.
Ироқдаги таниқли сиёсатчилар, шу жумладан президентликка сайланишни истаётган бош вазир Ҳайдар Ободий сайловларни кечиктириш конституцияга зид эканлигини таъкидладилар. Ироқ расмий телевиденияси сайловлар расман 12 майда ўтиши тасдиқлангани ҳақида хабар берди.
Бош вазир Ҳайдар Ободийнинг обрўси мамлакат миқёсида Ислом давлати жангариларига қарши уч йиллик муваффақиятли кураши давомида кўтарилди. Расмий Вашингтон гарчи курдларни зимдан қўлласа-да, Ободийнинг 2017 йил октябрь ойида курд жангчиларини нефтга бой шимолий Киркук туманидан суриб чиқарганини эътироф этди. Шу боис кўпчилик экспертлар сайловда Ободийнинг устунлигини эътироф этишмоқда.
2003 йилдан буён Ироқда Бош вазир лавозимига кўпроқ шиа мазҳабидагилар тасдиқланади. Парламент спикери лавозимига эса мазҳаби сунний бўлган араблар тасдиқланади.