...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оч қолган минглаб маймунлар қишлоқ аҳлининг уйларига бостириб киришди


09:55, 23.01.2018 Олам
 2 291

Макакалар вентиляция тизими орқали уйларга кириб келишган.

3 мингдан ортиқ оч қолган макака маймунлар Таиланднинг Сисакет провинциясидаги 2 та қишлоқни вайрон ҳолга келтирдилар. Бу ҳақда “South China Morning” нашри хабар бермоқда.
 
Макакалар аҳолининг уйларига бостириб кириб, уйларни ағдар-тўнтар қилиб, музлаткичдаги барча егуликларни еб қўйган.
 
Аҳолининг аксарияти ойна ва эшикларни ёпган ҳолда маймунлардан ҳимояланмоқчи бўлган, аммо макакалар вентиляция тизими орқали уйларга кириб келган.
 
Маълумотларга кўра, маймунлар буддавийларнинг черковига ҳам “ҳужум” қилган. Жониворлар атрофдаги экинларга зарар етказиб, аҳолини ҳосилдан маҳрум қилишди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Таиланд Макака маймунлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!