...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунё акция бозори $5,2 трлн йўқотди


15:14, 09.02.2018 Олам
 2 568

Акция нархларинин кескин ўйнаши бозорда нобарқарор вазиятни юзага келтирмоқда.

Дунё акция бозори икки ҳафта ичида $5,2 трлн ўз капитализациясини йўқотди. Бу ҳақда “Interfax” хабар берди.
 
“S&P Dow Jones Indices” индекслари катта таҳлилчиси Говард Сильверблатт фикрича, бунга асосий сабаб акциялар бозорида юзага келган нобарқарорликдир. Савдога қўйилган йирик компаниялар акциялари нархлар  АҚШдаги ноаниқ сиёсат туфайли кескин ўйнамоқда. Бу эса харидорларни ва таҳлилчиларни фақат чўчитади.
 
Унинг ҳисоботлари 26 январдан 8 февралга қадар АҚШ биржаларида савдоларнинг ёпилиши натижасига асосланади.
 
Йўқотилган сумманинг дейарли ярми ($2,49 трлн) “Standard & Poor's” америка индексига тўғри келади.
 
Bloomberg’ агентлиги берган маълумотга кўра, акция бозорининг жаҳон капитализацияси 28 январдан бошлаб $5,95 трлн га қисқарган.
 
28 январ куни  АҚШда биржалар $87 трлн 289,96 млрд қиймат кўрсаткичи билан ёпилган бўлса, 8 февралда бу кўрсаткич тахминан $81,3 трлнни ташкил этган.
 
Таҳлилчилар бозор қапитализация бунданда тушиб кетишидан қўрқишмоқда. 
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:S&P Dow Jones Indices Акция Bloomberg 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!